БАД КардиоАктив Омега, капс. №30 по 1,0 г (Омега-3 1000 мг)

71 520 шт. / сум
X

Оценки покупателей

0%
Рекомендуют
1 0 
2 0 
3 0 
4 0 
5 0 

Оценить

Будете рекомендовать друзьям


Оценить

Ваще сообщение отправлено! Спасибо за отклик!


  • Описание

Для производства КардиоАктив Омега-3 используется натуральный рыбий жир из атлантического лосося с высоким содержанием полиненасыщенных жирных кислот (ПНЖК) Омега-3 — не менее 35%. 

Одна капсула КардиоАктив Омега-3 содержит 1000 мг жира морских рыб. КардиоАктив Омега-3 — для активной жизни Вашего сердца!

 «КардиоАктив Омега»

— Улучшает функциональное состояние сердечнососудистой системы

— Способствует поддержанию в норме уровня холестерина

— Поддерживает тонус сосудистой системы

«КардиоАктив Омега» - для активной жизни Вашего сердца!

 

КардиоАктив® Омега

Озиқ-овқатга биологик фаол қўшимча

Тоза томирлар

Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари ўтган асрнинг 70-йилларида даниялик олимлар томонидан аниқланган эди. Улар ишонч билан қайд этишларича, Гренландия аҳолисида юрак-томир касалликлари йўқлигига сабаб таркибида Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишдан иборат бўлган. Бугунги кунга келиб олимлар томонидан Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари юзасидан 5000 дан кўпроқ тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, бу уларни энг кўп ўрганилган табиий таркибий моддаларга айлантирди.

Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари жуда муҳим ёғ кислоталари ҳисобланади, улар одам организмида синтезланмайди ва уларнинг одатий овқатланиш рациони билан бирга келиб тушиши аксарият ҳолатларда етарлича эмас. Шу туфайли, агар Сиз ўз юрагингиз соғломлиги таъминланишини истасангиз, ҳар куни Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталарини истеъмол қилишингиз керак.

“КардиоАктивОмега” биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш учун Атлантика лосось балиғидан олинган табиий ёғ ишлатилади, ушбу балиқ ёғида Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари таркиби юқори – энг камида 35%. Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари таркибидаги эйкозапентаен ва докозагексаен кислоталари одам организми фаолиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

“КардиоАктивОмега” биологик фаол қўшимчанинг битта капсуласи таркибида 1000 мг Атлантика лосось балиғининг ёғи мавжуд.

“КардиоАктивОмега”:

● юрак-томир тизимининг функционал ҳолатини яхшилайди;

● холестерин даражасини меъёрда сақлашга ёрдам беради;

● томир деворлари тонусини бир маромда сақлайди.

“КардиоАктивОмега” – юрагингизнинг ишончли дўсти!

 

Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталарининг биологик роли

Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари юрак, қон, мия, қон томирлари ҳужайраларининг таркибий моддалари ҳисобланади. Улар ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлик, микро-ёпишқоқлик, қўзғалувчанлик каби муҳим хоссаларини тартибга солади. Организм фаолиятининг турли жараёнлари: нерв ҳужайралари ўртасида сигналлар узатилиши, миянинг фаол ишлаши, кўз тўрпардаси ҳолати ва кўплаб бошқа жараёнлар ҳужайра мембраналарининг айнан юқорида қайд этилган хоссаларига боғлиқ.

Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари организмда биологик фаол қўшимчаларнинг энг муҳим тури – эйкозаноидлар ҳосил бўлиши учун ўзига хос қурилиш материали ҳисобланади. Эйкозаноидлар кенг биологик таъсир доирасига эга: қоннинг реологик хоссаларини, қон томирлари ва бронхлар тонусини бир маромда сақлайди, қон босимини меъёрда сақлайди, иммун статусни оширади, шиллиқ пардалар таркиби ва ҳолатини бир маромда сақлайди. Омега-3 ярим тўйинмаган ёғ кислоталари ифодаланган оксидланишга қарши фаолликни намоён қилади.

Қўлланиш бўйича тавсиялар: катталар ва 14 ёшдан катта болаларга овқатланиш вақтида кунига 1 тадан капсула. Қабул қилиш давомийлиги – 1 ой, зарур ҳолларда, қабул қилишни такрорлаш мумкин.

Қўлланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Тавсия этилмайдиган ҳолатлар: маҳсулотнинг таркибий моддаларига шахсий чидамсизлик.

Варақа-илова матни Ихтиёрий сертификация билан тасдиқланган.

 

Эвалар

“Эвалар” ЁАЖ фармацевтика компанияси – табиий дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.

Миллионлаб россияликлар ишонч билдирган сифат! GMP – сифат кафолати.